Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида илк маҳаллий фильм намойиш этилади

Саудия Арабистонида илк маҳаллий фильм намойиш этилади

Фото: «Trt.net.tr»

Саудия Арабистонида пайшанба, 20 сентябрь куни дастлабки маҳаллий фильм намойиш этилади, дея хабар беради «Haber7.com».

«Bedle» («Униформа») номли фильмда бош ролни мисрлик актёр Тамир Ҳусний ўйнаган.

Қурбон ҳайити пайтида Миср ва айрим араб давлатларида намойиш этилган комедия жанридаги ушбу киноасар 20 сентябрь куни пойтахт Ар-Риёд шаҳридаги киносаройда катта экранга чиқади.

Саудия Арабистони ахборот ва маданият вазирлиги 2017 йилнинг декабрь ойида киносаройларда фильм намойиш этиш учун лицензия берилганини маълум қилган эди.

Дастлабки киносарой шу йил март ойида очилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг