Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Баҳрайнга бориш шартмас. Саудияда 35 йил деганда илк фильм намойиш этилди

Энди Баҳрайнга бориш шартмас. Саудияда 35 йил деганда илк фильм намойиш этилди

Фото: «АР»

Саудия Арабистонида 35 йил ичида катта экранларда фильм намойиш этиш тақиқланган эди. Шунча йилдан сўнг кинотеатрларда биринчилардан бўлиб, Американинг «Эможи фильм» мультфильми намойиш этилди.

Маълумотларга кўра, тўлиқ метражли анимацион фильм томошабинларга 2017 йилда ҳавола этилган. Томошабинлар нафақат кино кўриш, балки попкорн сотиб олиш имконига ҳам эга бўлишган.

Саудия Арабистонида кинотеатрлар учун чеклов 1980 йилда қўйилган эди. Фуқаролар одатда фильм кўриш учун қўшни Баҳрайн давлатига ташриф буюришган. Бироқ эндиликда аудиовизуал медиа бош комиссияси томонидан кинотеатрларга лицензия берилмоқда. Улардан бири 2018 йил март ойида очилади.

2030 йилда Саудия Арабистонида 300 дан ортиқ кинотеатрлар фаолият кўрсатиши кутилмоқда. Фильмлар оммага 2 соат давомида қўйиб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг