Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабздаги Халқаро мақом анжумани 75та давлат меҳмонларини қабул қилади

Шаҳрисабздаги Халқаро мақом анжумани 75та давлат меҳмонларини қабул қилади

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари Халқаро Мақом санъати анжумани ўтказилади.

Ушбу анжуманга 75та давлатдан хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Шаҳарда бир неча ойлар давомида қурилиш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилган.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Оқсарой ҳудудида меҳмон ва мезбонлар учун барпо қилинаётган 1800 ўринли махсус амфитеатрда бир неча кундан сўнг концерт томошари ўтказилади.

Оқсаройнинг халқ билан гавжум кўчалари байрам шукухини тараннум этмоқда. Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрган инсон ўзини гўё бир эртакка тушиб қолгандек ҳис этади, мафтункор табиат қўйнида барча ҳудудлар тарихини ва маданиятини ифода этувчи махсус саҳна қурилмалари қад кўтарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг