Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом санъати анжуманини очиб берди

Шавкат Мирзиёев Халқаро мақом санъати анжуманини очиб берди

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Шаҳрисабз шаҳрида бугун, 6 сентябрь куни Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар намойиши ва сотуви йўлга қўйилган.

Халқаро мақом санъати анжумани бу йил биринчи марта ўтказилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, унинг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг