Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир ўринбосари Ургутдаги мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Вазир ўринбосари Ургутдаги мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Фото: «Xabar.uz»

Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ботир Усмонов Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ишчан маҳалласида жойлашган 18-ўрта мактаб ва шу маҳаллада «Обод қишлоқ» дастури доирасида очилган боғчага ташриф буюрди ҳамда ўзининг шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.

Ботир Усмонов ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбат қуриб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Маълумот учун: Ботир Усмонов Ломоносов номидаги МДУ Москва филиали «Амалий математика ва информатика» кафедраси доценти, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари (2013−2016), Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори (2017−2019) лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилнинг бошида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг