Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро мақомчилар Шаҳрисабзга «Афросиёб»да боришади

Халқаро мақомчилар Шаҳрисабзга «Афросиёб»да боришади

Мутахассислар томонидан Қарши-Китоб йўналишида илк бор «Афросиёб» замонавий элетропоезди ҳаракатлантирилди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.

Техник синовлар муваффақиятли ўтказилди ва 30 август куни фойдаланишга топширилди. Қашқадарё вилоятига қатновчи «Афросиёб» поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабзга етиб келди.

Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тажрибали мутахассислари умумий узунлиги қарийиб 124 километрдан иборат бўлган мазкур лойиҳанинг қисқа муддатда, сифатли қилиб амалга оширишди.

Эътиборлиси, 94 километр масофани ташкил этувчи «Тошгузар-Китоб» линияси тўлиқ электлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови учун мослаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда I Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади. Халқаро тадбир қатнашчилари энди бу тадбирга «Афросиёб» поездида боришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг