Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

7 ойда хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

7 ойда хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 6,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 16,9 минг тонна олма экспорт қилган.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон олма экспорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 11,6 минг тонна

Россия – 3,8 минг тонна

Қирғиз Р. – 1,2 минг тонна

Туркманистон – 128 тонна

Жорий даврда хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:

Фарғона вилояти – 5,1 минг тонна

Хоразм вилояти – 4,3 минг тонна

Бухоро вилояти – 1,5 минг тонна

Тошкент вилояти – 1,4 минг тонна

Давстатқўм, шунингдек, Ўзбекистон бозорларида олма нархининг ўзгариши билан боғлиқ маълумотларини ҳам эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг июль ойида олма нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 25 фоизга арзонлашган. Йил бошидан буён эса ўртача 15,1 фоизга пасайган. 

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 22,4 минг тонна олма меваси импорт қилингани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг