Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Аъло таътил» лойиҳасига старт берилди

«Аъло таътил» лойиҳасига старт берилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Аъло таътил” лойиҳасига Сурхондарё вилоятидаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да старт берилди.

3-10 январь кунлари ташкил этилган “Аъло таътил” дам олиш ва ижод оромгоҳида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 192 нафар аълочи ўқувчилар ҳордиқ чиқаришади.

Лойиҳа иштирокчилари бугун Термиз темир йўл вокзалида кутиб олиниб, “Халқаро ёшлар оромгоҳи” томон йўл олишди.

– Ушбу лойиҳага иштирок этиш истагини билдирган 1000 нафарга яқин ўқувчилар ичидан 192 нафарини танлаб олдик. Лойиҳада фан олимпиадаси ғолиблари, чоракни аъло баҳолар билан тугатган, дарсларни намунали ўзлаштирган энг фаол ва аълочи ўқувчилар жам бўлишган. 1 ҳафта давомида ўқувчи- ёшларимиз биргаликда янги лойиҳалар устида ишлаб, мароқли ҳордиқ чиқаришади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш бўлим мудири Дурдона Раҳимова.

Лойиҳа давомида ўқувчи ёшлар учун турли спорт тадбирлари, маданий дастурлар, саёҳатлар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг