Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда инновацион таълим кластери бўйича семинар ўтказилди

Ангренда инновацион таълим кластери бўйича семинар ўтказилди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги  барча умумтаълим мактабларида  таълим сифатини  яхшилаш,  ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш, юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлган педагог кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари,  вилоят, туман-шаҳар услубчиларини олий таълим муассасалари  ва илмий тадқиқот институтларида олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан таништириб бориш мақсадида вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Институт матбуот хизматининг хабар беришича, Худди шундай семинарлардан бири куни кеча Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида “Таълим самарадорлигини оширишда инновацион ғоялар” мавзусида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда кимё, биология ва география фани ўқитувчилари ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Инновацион таълим кластери таълимда ички ва тармоқлараро алоқадорликни таъминлайдиган, илмий тадқиқот муассасаларида тўпланган тажриба ва эришилган ютуқларни таълим ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларига етиб боришини самарали амалга оширадиган  энг муҳим йўналишлардан биридир. Семинарда дарсликлар ҳолати, уларнинг қабул қилинган таълим стандартларига нечоғли мос келиши, мавзуларнинг ёритилишидаги изчиллик, адабиётларнинг сифат-даражаси, мавзуларни дарслар кесимида тақсимлашдаги меъёрлар каби мавзулар кенг муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунига кўра, кимё, биология ва география фанларини ўқитишни янада такомиллаштириш бўйича вилоят “Мувофиқлаштирувчи Кенгаши”ни тузиш ва соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган  ишлар белгилаб олинди.

Инновацион таълим тизими босқичма босқич амалга оширилса, соҳада  йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни тезлик билан ҳал қилиш, дунёнинг илғор мамлакатлари эришган ютуқларни ўзлаштириш ва ўз тараққиёт йўлимизни белгилаб олиш имконини бериши, шубҳасиз...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг