Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Комил Алламжоновга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Комил Алламжоновга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Комил Алламжонов

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, Саиджонов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Агентлик расмий сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Агентлик директорининг биринчи ўринбосарининг мақоми Президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилган.

Д. Саиджонов шу вақтга қадар Агентликнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Саиджоновгача бу лавозимда Авазбек Ходжиметов ишлаб келаётган эди. Агентлик Ходжиметовнинг қайси лавозимга ўтганига ойдинлик киритмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг