Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Молия вазирлиги тизимда юзга яқин раҳбар ўзгартирилганини маълум қилди

Молия вазирлиги тизимда юзга яқин раҳбар ўзгартирилганини маълум қилди

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлиги тизимида жорий йилда тизимда юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий фикрлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила олиш қобилиятига эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар захираси шакллантирилиб, уларнинг 93 нафари молия идораларида вакант бўлган раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

Тайинланганларнинг 54 нафари молия бўлимлари мудири, 28 нафари ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқлари ҳисобланади.

Биргина апрель-май ойларида Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бош бошқармаси, Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг ғазначилик ва Хоразм вилоятининг пенсия жамғармаси бошлиқлари ўзгарди.

Шунингдек, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги жами 22 туман ва шаҳар молия бўлимларида янги раҳбар тайинланди. Яна 24 туман ва шаҳар ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ўзгартирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг