Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда банкоматдан 720 миллион сўмни ўғирлаган бир гуруҳ шахслар ушланди

Самарқандда банкоматдан 720 миллион сўмни ўғирлаган бир гуруҳ шахслар ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўрнатилган банкомат шохобчасидан 720 миллион сўм миқдордаги пулларни ўғирлаб кетган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 25 январь куни Э.Т. «102» қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани «А.Навоий» МФЙ «А.Навоий» кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995-й.т. Б.А., 1998-й.т. О.З., 1994-й.т. Б.Н. ва 1994-й.т. X.О.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг