Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида тиббиёт ходимлари билан учрашди. Xabar.uz мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари учрашув вақтида шифокорларнинг маошига борасида ҳам тўхталиб ўтган.

– Тиббиёт ходимларининг ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.

Умуман, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратиляпти ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп, дегани. Аммо бу тадбирлар етарли, деб ўйламайман. Пандемия бўлмаганида маошлар бундан ҳам ошган бўларди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари, шунингдек шифокорлар малакасини янада ошириш зарурати ҳақида ҳам гапириб ўтди.

– Биз чиройли бинолар қурганимиз билан малакали шифокорлар бўлмаса, қилган ишларимиз кўзга ташланмайди. Шифокорлар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг