Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда собиқ адлиячи ҳамтовоқлари билан қарийб 900 млн сўмни “туя” қилди

Тошкентда собиқ адлиячи ҳамтовоқлари билан қарийб 900 млн сўмни “туя” қилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси) собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича айни пайтда прокуратура органлари томонидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Агентлик ва ДХХ органлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда айрим давлат хизматларидан келиб тушган маблағларнинг бюджетга ва бошқа вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига нотўғри тақсимланганлиги аниқланган.

Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар эса жиноят ишига қўшиб ҳал қилиш учун прокуратура органларига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг