Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТУРКСОЙнинг 30 йиллиги: Тошкентда туркий давлатлар санъаткорлари концерт беради

ТУРКСОЙнинг 30 йиллиги: Тошкентда туркий давлатлар санъаткорлари концерт беради

Жорий йил 6 июндан 30 июнга қадар ТУРКСОЙга аъзо давлатларда ушбу халқаро ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан нишонланадиган юбилей тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Айни кунларда ташкилотга азо давлатлар вакиллари, жумладан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация ҳам Қозоғистонда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф чоғида Озодбек Назарбековнинг ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқотда ташкилот билан ҳамкорликда жорий йил якунига қадар ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар муҳокама қилинган.

“Хусусан, Беруний таваллудининг 1050 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги, Ғофур Ғулом таваллудининг 120 йиллигини туркий дунё миқёсида юқори савияда ўтказиш масалалари, шулар жумласидандир. 

Шунингдек, шу ой охирида пойтахтимизда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишлаб туркий давлатлар санъат усталари иштирокида қўшма концерт ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик”, – дейди Назарбеков.

Шунингдек, Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Асхад Оралов билан ҳам учрашув бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистонда Қозоғистон маданияти ва кино санъати кунларини ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилган. 18-23 июнь кунлари Тошкентда Қозоғистон маданияти ва кино кунлари ташкил этиш бўйича келишувга эришилган. Айни  пайтда бу борада икки томонлама ташкилий тайёргарлик ишлари бошлаб юборилгани таъкидланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг