Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгибозор туманининг янги ҳокими муаммоларни ўрганди

Янгибозор туманининг янги ҳокими муаммоларни ўрганди

Хоразм вилояти Янгибозор туманининг янги ҳокими Ўктам Машарипов жойлардаги мавжуд  муаммоларни ўрганди.

“Ҳоким ва ёшлар” мавзусидаги очиқ мулоқотда тумандаги 10-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси С.Шомуротова интернат кутубхонасидаги бадиий китобларнинг камлиги тўғрисида билдирган эди. Туман ҳокими биринчи навбатда мактаб-интернатга ташриф буюриб, 400 минг сўм миқдоридаги бадиий китобалрни мактаб кутубхонасига совға қилди. Ўқувчилар билан учрашди. Муаммо ва камчиликларни ўрганди. Интернат учун янги  компютер жамланмалари, махсус фанлар учун лабаротория жиҳозлари келтирилиши тўғрисида керакли чораларни кўриш кераклиги тўғрисида топшириқлар берди.  

Шундан кейин Ўктам Машарипов туман тиббиёт бирлашмасига йўл олди. Бирлашмадаги бўлимлар аҳволи билан танишди. Юқумли касалликлар бўлимидаги ошхонани таъмирлаш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқди.

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими 7-сон МТМнинг очилиш маросимида иштирок қилди. 7-сон МТМ 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, “Саёт қурувчи бинокор” хусусий корхонаси томонидан 857 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланди. Тадбир давомида туман ҳокими қурувчи ташкилот раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди ва олиб борилган ишлар билан танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг