Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўлда ҳақини сўраб келганларни ўлдириб сўнг ёқиб юборган шахс ушланди

Янгийўлда ҳақини сўраб келганларни ўлдириб сўнг ёқиб юборган шахс ушланди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида жорий йил 23 март куни қотиллик жинояти содир этилди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Xabar.uz’га берган маълумотига кўра, воқеага ўша куни соат 14:30 ларда «Нурли Диёр» МЧЖ агрономи 62 ёшли К.А. ҳамда жамият мутахассиси 39 ёшли С.Г. ларнинг Янгийул туманида яшовчи Б.Ж.ни олдига бориб, унга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдоридаги МЧЖ ҳақини талаб қилгани сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, бу жараён ўртада келиб чиққан низо билан давом этган ва фуқаро Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кирган ва иккаласини ҳам ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг у ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, қолган тана қолдиқларини ариқ бўйига ташлаб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» ва «и» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс эса процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг