Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Батареяларнинг қуввати қанчага етади?

Батареяларнинг қуввати қанчага етади?

Фото: «Bild»

Бошқарув пульти, қўлчироқ, болалар ўйинчоқлари — батареяларнинг қўлланиш соҳалари жуда кўп. Айниқса, AA тоифали ишқорли батареялардан кўп фойдаланамиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: бу батареяларнинг қуввати қанча вақтга етади? Бу саволга «Bild» нашри қуйидагича жавоб берди .

Батареянинг хизмат муддати унинг нархи, ишлаб чиқарувчиси ва албатта, у ўрнатилган қурилмадан қанчалик кўп фойдаланишга боғлиқ.

Хизмат муддати

Вақт ўтиши билан исталган, ҳатто ишлатилмаган батарея ҳам қувватини йўқотади, шунинг учун уни сотиб олишда яроқлилик муддатига эътиборли бўлинг. Ишқорли батареялар учун бу муддат — 5—10 йил.

Ҳаво ҳарорати

Батареяларнинг муқобил ишлаш вақти ҳаво ҳароратига ҳам боғлиқ. Жуда совуқ ва иссиқ ҳаво ҳарорати унга салбий таъсирини ўтказади. Энг мақбул вариант: хона ҳарорати ва намликнинг камлиги. Эсда тутинг: намлик ўта кучли шароитда батареялардаги ишқор оқиб кетиши мумкин.

Битта ишлаб чиқарувчи

Кўп батарея ишлатиладиган қурилмалар учун доим битта ишлаб чиқарувчининг батареяларини танланг. Бу қурилманинг бир меъёрда ишлаши учун зарур.

Такрор фойдаланиш

Кучлироқ қурилмадаги (масалан, ўйинчоқдаги) батарея қувватини йўқотса, уни камроқ қувват кетувчи қурилмаларда қайта ишлатиш мумкин. Масалан, ўйинчоқ учун «умри тугаган» батарея телевизор ёки кондиционер пультида анча вақт ишлаб бера олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг