Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нега аккумуляторлар сиғимини йўқотади, чораси борми?

Нега аккумуляторлар сиғимини йўқотади, чораси борми?

Смартфонингизда қувват тез тугаб қоляптими? Муаммо нимадалигини биласизми? Унда ўқишда давом этинг — чорасини топамиз!

Табиий ейилиш

Ҳамма нарсанинг ўз хизмат муддати бор. Ҳар қандай аккумулятор ҳам бир куни бориб тугайди. «Умрини яшаб бўлдими», ҳар қанча уринманг, батарея аслига қайтмайди — алмаштиринг (аккумуляторни ёки смартфонни).

Тўлиқ қувват

Телефон қуввати 0 фоизга тушиб кетиши зарарли. Қувватини ҳеч бўлмаганда 10-30 фоизда ушлаб туришга одатланинг.

«Еб тўймас» модуллар

Смартфонингизда Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва шунга ўхшаш нарсалар доим ёниқми? Унда ўзингиздан ўпкаланг. Мана, телефон нима учун тез қувватини йўқотади. Интернетни ёки бошқа шунга ўхшаш сигналталаб модулларни фақат керак пайти ёқинг. Экран ёруғлигини сал камайтириб қўйсангиз ҳам зарар қилмайди.

Иловалар

Баъзилар биронта иловани (масалан, ўйин, электрон китоб ва ҳоказо) ишлатиб бўлиб, ўчирмайди, шунчаки четга суриб қўяди. Бу яхшимас, чунки аккумуляторнинг кучи шунгаям кетиб қолади. Иловалардан фақат ўчириш йўли билан чиқиб кетиш керак.

Ҳарорат

Аккумулятор учун энг мақбул ҳарорат 0 дан +30 даражагача. Ўта совуқ ҳаво аккумуляторга акс таъсир этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг