Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Овқатдан олдин сув ичиш озишга олиб келадими?

Овқатдан олдин сув ичиш озишга олиб келадими?

Фото: «Google.com»

Баъзида озиш учун овқатланишдан ярим соат олдин сув ичиб олишни маслаҳат беришларини эшитамиз. Шунда очлик ҳисси чекиниб, кўп таом ейишдан тийилиш мумкин экан.

Аммо бу маслаҳат ҳар доим ҳам иш беравермайди ва бунинг ҳеч қандай ҳайратланарли жойи йўқ. Боиси, сувда ҳеч қандай калория йўқ ва кўпинча икки-уч стакан сувдан сўнг ҳам дастурхонни «шип-шийдон» қилиш ҳолати кузатилиши мумкин.

Шундай экан, тушликдан олдин турли соклардан татиб кўриш фойдалироқ (томат, ошқовоқ, савзи), кечки овқат олдидан эса қуритилган мевалардан тайёрланган шарбат айни муддао. Фақат бу шарбатларга шакар қўшмаслик ва қайнатилган мевасини емаслик тавсия этилади.

Нонуштадан олдин сув ичиш эса дарҳақиқат фойдали. Боиси, инсон танаси туни билан сувсизланади. Яна организм тўлиқ уйғонишида ҳам сувнинг ўрни катта.

Кун давомида имкон қадар 1,5 - 2 литр суюқлик ичишга одатланинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг