Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пулдор одам нималарга пул сарфламайди?

Пулдор одам нималарга пул сарфламайди?

Фото: «Яндекс»

Пул йиғиш нафақат иш ҳақи, балки одатларимизга ҳам боғлиқ. «Рамблер» бойларнинг нималарга пул сарфламаслигини ҳамда оддий одам давлатманд бўлиши учун қандай харажатлардан тийилиши кераклигини аниқлади.

Дабдабали тўй

Никоҳнинг асосий мақсади барча дўстларни лол қолдирадиган ва олисдаги юзлаб қариндошлар кўнглини оладиган замонлар ортда қолди. Ҳозир хорижда ҳатто юлдузлар ҳам энг яқин инсонлари даврасида камтарона шодиёна қилишмоқда. Улар асосий пулини тўйга эмас, асал ойига сарфлашади. Дарвоқе, олимларнинг фикрича, тўйни оддий ўтказиб, лекин асал ойини обдон режалаштирган жуфтликлар орасида ажрашиш кам кузатилар экан.

Уй тренажёри

Аксарият ҳолларда одам уй тренажёрини харид қилгандан сўнг ундан бир-икки кун фойдаланади холос. Кейин у йиллаб уйда чанг босиб ётади ва кўзга хунук кўрина бошлайди. Анчадан бери спорт билан шуғулланишни режалаштириб юрган бўлсангиз, фитнес-залга абонемент сотиб олиш мақсадга мувофиқ. Битта шарти: мунтазам бориш.

Умуман олганда, соғлигингизда муаммо бўлмаса, жисмоний ҳолатингизни яхшилаш учун лифтдан фойдаланмаслик, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилиш, дам олиш кунларини фаол ўтказиш кифоя қилади.

Янги автомобиль

Маълумки, янги автомобиль салондан чиқиб келганда шу заҳоти 11 фоиз, бир йил ҳайдагандан кейин эса 30 фоиз умумий қийматини йўқотади. Шунинг учун ҳам икки йилгача бўлган машинани сотиб олиш фойдалироқ. Натижада уни сотишга қарор қилганда нархининг тушиб кетишидан хавотир олмайсиз.

Устига-устак, машина бойлик рамзи саналмай қолганига анча бўлди. Йўллардаги аксар ҳашамдор иномаркалар кредитга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг