Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қизиб кетган ноутбук ўчиб қоляпти: нима қилиш керак?

Қизиб кетган ноутбук ўчиб қоляпти: нима қилиш керак?

Фото: «Depositphotos»

Қизиб кетиш барча ноутбукларда учрайди, айниқса, эскиларида. Вақт ўтиши билан ноутбукнинг совитиш тизими компонентларнинг қизишига қарши туриб бера олмай қолади, натижада компьютер ўз-ўзидан ўчиб қола бошлайди.

Хўш, носозлик сабаблари нимада, қандай чора кўрилади?

Ноутбук совитиш тизимида тўпланган чанг

Ноутбук қизиб кетишининг бош сабабчиси — чанг-ғуборлар.

Муаммо. Ноутбукнинг тез қизишига биринчи сабаб айнан унинг ичида тўпланиб қоладиган чанг зарраларидир. Ноутбукларда совитиш тизими шундай қурилганки, ташқаридаги ҳавони сўриб олиб, корпуснинг ичидаги радиатор орқали ўтказади. Ва аксинча, қизиган ҳаво ташқарига чиқарилади.

Хуллас, оддийгина ҳаво орқали совитиш тизими. Бироқ ана шу ташқаридан тортиб олинадиган ҳавога қўшилиб миллионлаб чанг зарралари ҳам кириб, радиаторнинг «қовурғалари» орасига тўплана бошайди. Вақти ўтиши билан бу тирқишлар чанг билан тўлиб, ҳавони деярли ўтказмай қолиши мумкин. Нима бўлади: ичкаридаги вентилятор фақат ичкаридаги иссиқ ҳавони ташқарига чиқара бошлайди.

Чора. Бу муаммодан ноутбукни чангдан тозалаб қутулиш мумкин. Яхшироқ тозалаш учун кўпинча ноутбукни бутунлай қисмларга ажратишга тўғри келади. Агар тажрибангиз етарли бўлса, ўзингиз бажаринг, устага олиб борсангиз янаям яхши.

Қуриб қолган термопаста

Термопаста қуриб қолмаслиги керак.

Муаммо. Термопастадан процессордаги иссиқликни радиаторга узатишни яхшилаш учун қўлланилади. Вақт ўтиши билан термопаста қуриб қолиб, иссиқликни ёмон ўтказа бошлайди.

Чора. Эски термопастани янгисига алмаштириш лозим. Бунинг учун ҳам ноутбук тўлиқ очишга тўғри келади. Шунинг учун ҳам бу икки амал бир пайтда бажарилади: ноутбук очилади, тозаланади ва термопастаси янгиланади.

Совитиш тизимидаги носозлик

Муаммо. Ноутбук чан-ғубордан тозаланди, термопастаси янгиланди... бироқ ишламаяпти. Нега? Демак, совитиш тизимида муаммо бор. Масалан, кўп ноутбукларда иссиқликни узатиш учун ичига тез қайнаб кетувчи суюқлик тўлдирилган иссиқлик найчалари бўлади. Агарда бу найчалар тешилиб қолса ичидаги суюқлик буғланиб кетиши натижасида найчалар ўз вазифасини бажара олмай қолади. Носоз иссиқлик найчаларисиз ҳам ноутбукнинг совитиш тизими ишлмайди.

Чора. Найчаларни тузатиш керак. Бундан ташқари, муаммо корпус ичида ҳавони ҳайдовчи вентиляторларда ҳам бўлиши мумкин. Уларни мойлаш ёки алмаштиришга тўғри келади. Бунда ҳам компьютерни очиш керак.

Процессор ҳарорати 85°С дан юқорилаб кетишига йўл қўйманг!

Ноутбукни очмасдан кўриладиган чоралар

Ноутбук қизиб кетиб, ўчишда давом этяпти. Ноутбукни очмасдан ҳам бирон чора қўллашнинг иложи борми? Қуйидаги тавсиялар ана шундай қийин вазиятда сизга қўл келади деб ўйлаймиз:

  1. Ноутбукни доим текис ва қаттиқ юзага қўйиб ишлатинг: масалан, стол устига. Корпуснинг остида қанча кўп очиқ жой қолса совитиш тизими ташқаридаги шунча кўп совуқ ҳавони тортиб олади.
  2. Ноутбукка ортиқча юкланиш тушишига йўл қўйманг. Жуда кўплаб дастурлар ва иловалардан бир пайтнинг ўзида фойдаланиш, камига компьютерга вирус тушган бўлса, процессорни 100 фоиз максимумда ишлашга мажбур қилади.
  3. Махсус совитиш мосламасини сотиб олинг. Ноутбук остига қўйилувчи бу мосламадаги бир нечта вентилятор совуқ ҳавони узатиб, компьютернинг ўзидаги совитиш тизимига кўмаклашади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг