Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Достон Ҳамдамов: «Мухлисларни яна хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»

Достон Ҳамдамов: «Мухлисларни яна хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов Осиё Кубогидаги илк учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Уммонга қарши ўйинда ғалаба учун бор кучимизни бериб ҳаракат қилдик. Ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилдик. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Уммонга қарши ўйинда баъзи қийинчиликларга дуч келдик. 

Рақибни аввалдан ўрганиб чиққандик. Улар ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Аммо биз барибир ўз мақсадимизга етдик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман», — дейди Достон Ҳамдамов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг