Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон МТЖ Дубайдан Шаржага кўчди

Ўзбекистон МТЖ Дубайдан Шаржага кўчди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Дубайдан Шаржа шаҳрига келиб, «Hilton» меҳмонхонасига жойлашишди. Футболчиларга тушликдан кейин ҳордиқ учун вақт берилди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари Шаржа шаҳридаги дастлабки машғулотни «Sharjah Club Al Hazana» ўйингоҳида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да «Шаржа» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидан ўрин олган дастлабки ўйинда Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг