Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

12 июнда Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаяпти

12 июнда Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаяпти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 12 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг