Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

16 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 16 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -5 даража, кундузи +2 ... +4 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -12 ... -7 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -15 ... -10, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10, кундузи -10 ... -5, Чимёнда кечаси -13 ... -8, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -10 ... -5, кундузи +1 ... +6 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг