Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2 минг нафардан ортиқ шахсга қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланди

2 минг нафардан ортиқ шахсга қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланди

2018 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 14 536 нафар шахсга нисбатан 11 071 та иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати сайтимизга хабар берди.

Жумладан, 114 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 10 783 нафарни ташкил этиб, шундан 2 589 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 8 194 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди.

Шунингдек, 1 074 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 7 410 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 320 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди, 2 127 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ўғрилик, пора олиш ва бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, безорилик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 2 599 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 92 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 296 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

4 423 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг 40 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг