Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда табиий газ захираси 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат захираси 3,6 млн. тоннага кўпайтирилади

2018 йилда табиий газ захираси 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат захираси 3,6 млн. тоннага кўпайтирилади

Фото: «Gazenergo.in.ua»

25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда геология-қидирув ишлари давлат дастурига мувофиқ, янги конлар очиш орқали 2018 йилда табиий газ захирасини 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат захирасини 3,6 миллион тоннага кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда 63 миллиард куб метр табиий газ, 3 миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олишни таъминлаш учун 255 та янги қудуқ ва 26 та янги технологик объектни қуриш ишларини якунлаш, 76 та қудуқни капитал таъмирдан чиқариш лозимлиги қайд этилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2 миллиард 756 миллион долларлик 24 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Бу маблағлар Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини бунёд этиш ва замонавий технологиялар билан таъминлаш, Қандим газни қайта ишлаш комплексининг 2-навбати ва Қандим конлар гуруҳини жиҳозлаш, Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш, Сурхондарёдаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида қидирув ишларини олиб бориш ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш каби лойиҳаларга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг