26 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 26 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +19 ... +21 даража, кундузи +32 ... +34 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +31 ... +36 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +31 ... +36 даража иссиқ бўлади. Сониясига 38 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +31 ... +36 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +18 ... +23 даража, кундузи +33 ... +38 даража иссиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +9 ... +14, кундузи +15 ... +20, Чимёнда кечаси +12 ... +17, кундузи +19 ... +24 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +17 ... +22, кундузи +31 ... +36 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter