Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда яна бир қуролли ҳужум уюштирилди

Афғонистонда яна бир қуролли ҳужум уюштирилди

Фото: «news-front.info»

Афғонистонда қуролланган кимсалар гуруҳи Нангаҳор вилоятидаги таълим бошқармасига ҳужум уюштиришди ва кишиларни гаровга олишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Nation news»нинг ёзишича, аввалига улар таълим бошқармаси биносига ўт қўйишган, кейин эса бинога кириш жойида портлаш уюштиришган.

Ҳужум бугун, 11 июль куни эрталаб Нангаҳор вилояти маркази – Жалолобод шаҳрида бартараф этилган.

Маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувда бир нафар қўриқчи ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг