Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Агробанк» Хитой молия муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

«Агробанк» Хитой молия муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хитой Халқ Республикасининг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида «Агробанк» АТБ ва дунёнинг йирик банкларидан бўлган Хитой Саноат-тижорат банки – ICBC ўртасида битим имзоланди.

Ушбу имзоланган битим жорий йил бошида «Агробанк» ҳамда Хитой Саноат-тижорат банки билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан бошланган музокаралар натижасидир.

Унда замонавий асбоб-ускуналар, техника ва электрон қурилмалар, юқори технологик ускуналар тўпламларини сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, табиий ресурслар, энергетика захиралари, қурилиш соҳалари ва бошқа йўналишларни молиялаштириш кўзда тутилган.

Мазкур битим узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицион фаолиятни, иқтисодий ҳамда савдо муносабатларини кенгайтиришга хизмат қилади.

📲 https://t.me/AgrobankChannel

📲 https://www.fb.com/agrobankuzbekistan/

«Агробанк» АТБ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг