Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Airbus» посилкаларни дронлар ёрдамида етказиб беришни Сингапурда синовдан ўтказади

«Airbus» посилкаларни дронлар ёрдамида етказиб беришни Сингапурда синовдан ўтказади

Фото: «Hi-News

Яқинда «Airbus» компанияси Сингапур ҳукумати вакилларига мамлакат ҳудудида юкларни учувчисиз бошқариладиган қурилмалар ёрдамида етказиб бериш технологиясини синовдан ўтказишга рухсат беришни сўраб мурожаат йўллади.

Мамлакат ва «Airbus Helicopters» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишуви икки йил олдин имзоланганди, бироқ томонлар шу кунга қадар ҳеч қандай фаолликни намоён этишмаётган эди. Эндиликда «Airbus» ўзининг учувчисиз бошқариладиган «Skyways» тизимини яқин орада ишга тушириши маълум бўлди, деб хабар қилди «Hi-News».

Мегаполис аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида синов Сингапур миллий университети ҳудудида ўтказилади — айнан маҳаллий кампуслардаги талабалар курьер-дронларнинг камчилиги ва фойдали жиҳатларини баҳолашади.

Тизимнинг ишлаш принципи жуда оддий: мижоз ўз посилкасини қабул пунктларидан бирига топширади. Шундан сўнг манипулятор посилкани дронга етказувчи конвеерга жойлаштиради. Марказий компютердан буюртмани қаерга олиб бориш ҳақидаги маълумотларни олган учар қурилма белгиланган манзил томон йўл олиб, энг яқин топшириш пунктига бориб қўнади. Посилка манзилга етказилгач, мижозга бу ҳақида хабар ва код юборилади. Шундан сўнг мижоз исталган вақтда бориб, ўзининг кодини териб, посилкасини олиб кетиши мумкин. 

Дастлабки дронлар турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида операторлар назорати остида учади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг