Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Акмал Бурхоновнинг мақоми вазирга тенглаштирилади

Акмал Бурхоновнинг мақоми вазирга тенглаштирилади

Акмал Бурхонов. Архив фото.

Фото: «TheMag.uz»

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, давлат бошқарув органлари, ҳокимликлар ўз фаолиятини «Юксалиш» ҳаракатининг мустақиллиги ва унинг фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширади.

«Юксалиш» ҳаракати раиси мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра вазирга тенглаштирилади.

«Юксалиш» ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаларини зарур техника билан таъминлаш маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларини ташкил этилиб, унинг раислигига «Тараққиёт стратегияси» марказининг собиқ директори Акмал Бурхонов сайланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг