Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири «LG CNS» вице-президенти билан учрашди

АКТ вазири «LG CNS» вице-президенти билан учрашди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Кореянинг «LG CNS» компанияси вице-президенти Жонг Вун Юл билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон ахборот технологиялари бозорининг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда «LG CNS» компанияси имкониятлари ва тажрибасидан фойдаланиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 1987 йилда ташкил этилган «LG CNS» компанияси «LG Group»нинг шўъба корхонаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда компания Жанубий Кореядаги энг йирик тизим интегратори ва мамлакатда электрон ҳукумат ташаббусларини илгари сурувчи локомотив ҳисобланади. Бундан ташқари, Корея электрон ҳукуматида ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни жорий қилиш бўйича ишларнинг 60 фоиздан зиёди «LG CNS» ҳиссасига тўғри келади.

Компания, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида, хусусан консалтинг, тизим интеграцияси, тармоқ интеграцияси, бизнес жараёнлар ва ахборот технологиялари аутсорсинги каби йўналишларда хизмат кўрсатади. «LG CNS Uzbekistan» қўшма корхонаси Ўзбекистонда реал иқтисодиёт ва электрон ҳукумат учун ахборот тизимлари ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш учун 2014 йилда ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг