Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлиги янги сўров ўтказмоқда

АКТ вазирлиги янги сўров ўтказмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш, хусусан замонавий ахборот технологиялари ҳамда блокчейн технологиясини жорий қилиш орқали фонд бозори ва биржа фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фонд бозори ва биржа фаолиятига АКТ ни жорий қилиш бўйича сўровнома эълон қилди.

Ҳамюртларимиз ўз фикр-мулоҳаза, таклифларни қуйидаги манзил орқали тақдим этиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшишга чорланади:

Фонд бозори ва биржа фаолиятини такомиллаштириш бўйича сўров

Шу билан бирга, вазирлик барча хоҳловчиларни фонд бозори ва биржа фаолиятини ахборот технологиялари, хусусан блокчейн технологияси ёрдамида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган Йўл харитасини шакллантиришга ҳамкорликка чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг