Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигида Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

АКТ вазирлигида Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Кеча, 6 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон томони меҳмонни мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан таништирди. Соҳани тараққий эттириш масаласи ҳукумат раҳбариятининг бош диққат-эътиборида экани таъкидланди.

Ўз навбатида, Ерик Утембаев ҳам Қозоғистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Жумладан, қўшниларимиз томонидан «Рақамли Қозоғистон» дастури қабул қилингани, унинг асосида 2018-2022 йилларда йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ҳар иккала давлатнинг АКТ соҳаси маъмурлари ўртасида ўрнатилгани иккитомонлама яқин шерикчилик истиқболи, Ўзбекистон ва Қозоғистон бу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришда юқори салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашув мобайнида ахборот технологияларининг турли йўналишларида тажриба алмашишни йўлга қўйиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ҳар икки давлатнинг бизнес вакилларини жалб қилишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг