Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актёр Баҳром Яқубовга салкам 100 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди

Актёр Баҳром Яқубовга салкам 100 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди

Фото: «ЎзА»

Аттракциондан йиқилиб жароҳат олган актёр Баҳром Яқубовга 100 млн.га яқин моддий зарар ундириб берилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

2017 йил 16 сентябрь куни тахминан соат 20:50 ларда Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида актёр Баҳром Яқубов «Панда» номли аттракциондан йиқилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У йиқилиш асносида созлама ускуналарининг таркибий қисми бўлмаган нарвонга бориб урилган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида Баҳром Яқубовнинг қўли ва оёғи синган, ўнг юзи фақатгина пластик жарроҳлик ёрдамида тикланиши мумкинлиги айтилган эди. Шунингдек, бурни ва жағига етган шикаст кўз косаси синиши ҳамда бир кўзидан айрилиши билан якун топган.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2018 йилдаги ижро варақасига биноан ундирувчи Б.Якубов фойдасига Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғидан 28 млн. 495 минг сўм моддий зарар, шу суднинг 15.01.2019 йилдаги ижро варақасига кўра, 70 млн. 000 минг сўм миқдоридаги маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди.

Мазкур ижро варақалар Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига кўра, битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек, солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича қўзғатилган ижро ишлари битта ижро иши юритувига бирлаштирилиб, Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Натижада истироҳат боғида соғлиғига зиён етиши натижасида моддий-маънавий зарар кўрган Б.Якубовга давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари натижасида 98 495 879 сўм миқдорида зарар ундириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг