Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Алишер Абдуалиев.

Фото: image.ua

Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлган Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Алишер Абдуалиев — Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) битирувчиси ҳисобланади. Меҳнат фаолиятини 1989 йили ушбу ОТМнинг сиёсий иқтисод кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган.

1992 йилдан 1995 йилгача Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида, 1992—2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. 2006 йили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Ушбу тайинловга қадар 2012 йилдан буён Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг