Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алоқабанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб кобейдж карталарини муомалага чиқаради

Алоқабанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб кобейдж карталарини муомалага чиқаради

Фото: «aloqabank.uz»

Жорий йилнинг май ойида Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ва АТ «Алоқабанк» раҳбарияти Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида жойлашган «China UnionPay» компаниясининг Бош офисига ташриф буюришганди.

Учрашув натижаларига кўра ЯУПМ ва «UnionPay International» ўртасида кобейдж карталарини муомалага чиқариш бўйича келишув имзоланди. Кобейдж карталари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг белгилаб олиниши ушбу келишувнинг муҳим бандларидан бири бўлди. Натижада иккала тарафнинг қарорига кўра ҳар икки тўлов тизимининг аъзоси бўлган АТ «Алоқабанк» ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк сифатида танланди. Шу билан бирга, АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда биринчи бўлиб кобейдж карталарни муомалага чиқариш шарафига муяссар бўлди, деб хабар беради «Алоқабанк» матбуот хизмати.

Фото: «aloqabank.uz»

Кобейдж карталарининг афзалликлари:

  • миллий валютадаги (иш ҳақи доирасидаги) картадан чет элда фойдаланиш имконияти мавжуд;
  • чет элга чиқаётганда миллий валютани хорижий валютага конверсия қилиш зарурати йўқ;
  • пул ўтказмаларини имтиёзли (нисбатан пастроқ) тарифларда амалга ошириш мумкин;
  • ҳар икки тўлов тизимида мавжуд бўлган имтиёзлардан фойдаланиш имконияти яратилади (онлайн тўловлар, мижозларни рағбатлантириш тизимлари).

Маълумот учун: Кобейдж карта – Ўзбекистон Республикасидаги ваколатли банклар томонидан эмиссия қилинувчи «UzCard» ва «UPI» тўлов тизимларининг ҳамкорликдаги картаси бўлиб, ундан ҳар иккала тўлов тизимининг инфраструктурасида фойдаланиш мумкин. Кобейдж карта миллий валютадаги (сўм) ягона ҳисобрақамга боғланган бўлиб, сўмни АҚШ долларига бир зумда автоматик равишда конвертация қилиниши эвазига унинг сақловчисига чет элда товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини яратади.

«UnionPay International» (UPI) –  «China UnionPay» компаниясининг шўъба корхонаси бўлиб, «UnionPay»  тўлов тизимининг Хитой Халқ Республикасидан ташқаридаги фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. «UnionPay»  карталари бутун дунё бўйлаб 1 700та молиявий институтлар билан ҳамкорликда дунёнинг 168 та мамлакатида товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва нақд валюта маблағларини ечиш имконини беради. Улар дунёнинг 48 дан ортиқ мамлакатида, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам эмиссия қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг