Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ИИБ ходимлари ҳибсга олинди. Ҳолат ўта жиддий кўринади

Андижонда ИИБ ходимлари ҳибсга олинди. Ҳолат ўта жиддий кўринади

Қатор оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоят ИИБнинг  айрим ходимлари ҳибсга олингани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳибсга олинганлар вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг ходимлари бўлиб, уларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан қўзғатилгани, шунингдек, тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш ушбу маҳкаманинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасига юклатилиши ички ишлар ходимларининг қилмиши ўта жиддий эканидан далолат беради.

Маълумот учун, 2018 йилда ички ишлар тизимида хизмат қилган 174 нафар ходим содир этган турли жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг