Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижондаги ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи вафот этди

Андижондаги ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи вафот  этди

5 май куни Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманида Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли Х.К. «Дамас» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган  Ж.А. «НОWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Дамас» ҳайдовчисининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи шифохонага келтирилганида вафот этганлар. Шунингдек қолган йўловчилар, ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х.лар жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг