Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда бедарак йўқолган она-бола топилди

Ангренда бедарак йўқолган она-бола топилди

Фото:«Iiv.uz»

29 март куни Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 24 март куни соат 04:00ларда турмуш ўртоғи 30 ёшли Юлдуз Абдураҳмонова 1 ёшли қизи билан биргаликда, уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, қидирув-суриштирув ишлари ва фуқароларимизнинг берган маълумотлари натижасида она ва унинг қизи Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидан соғ-саломат топилиб, уйига қайтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг