Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистон бош вазири истеъфо берди

Арманистон бош вазири истеъфо берди

Фото:«Lragir.am»

Арманистон бош вазири Серж Саргсян истеъфо берди. Бу ҳақда унинг матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.

«Сизларга сўнгги бор ҳукумат раҳбари сифатида мурожаат қилаяпман. Никол Пашинян ҳақ эди. Мен адашдим. Юзага келган вазиятнинг бир нечта ечими мавжуд, аммо мен уларнинг бирортасидан бормайман. Бу мен учун эмас. Мен мамлакатимиз раҳбарлигидан кетаман», — дейилади эълонда.

У барча фуқароларга, акция иштирокчиларига, офицерлар, ҳарбийлар ва партиядошларига юзланди.

«Кўча ҳаракатлари менинг бу лавозимни эгаллашимга қарши чиқмоқда. Мен талабингизни бажараяпман. Мамлакатимизга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва мантиқийлик тилайман», — деди Саргсян.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг