Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Artel» вакили «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси бўлди

 «Artel» вакили «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси бўлди

Фото: uz24.uz

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги йиғилишда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев лавозимдан озод этилди. У уюшма раислиги лавозимида беш ой ишлади. 

«Kun.uz» хабарига кўра, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига Мирзиёд Раҳматович Юнусов янги раис этиб тайинланган.

Мирзиёд Юнусов шу вақтга қадар «Artel injenering and management» МЧЖда масъул лавозимда ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг