Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Усмоновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Усмоновнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бугун 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати", "Дўстлик" орденлари соҳиби, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитасининг собиқ президенти Мираброр Усмонов 71 ёшида вафот этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Усмоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти сифатида фаолият юритган. 2013 - 2017 йилларда эса Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида ишлаган. 2015-2018 йиллар давомида Марказий Осиё футбол ассоциациясида ҳам президент сифатида иш олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг