Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автокредит олиш бўйича янги имтиёзлар эълон қилинди

Автокредит олиш бўйича янги имтиёзлар эълон қилинди

Фото: «baysideautosales.net»

Жисмоний шахсларни кредитлаш шартларига ўзгартиришлар киритилди. Акция кредитлаш даври ва фоизига тааллуқли, дея хабар берди «Алоқабанк» ахборот хизмати.

Эндиликда, «GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни сотиб олиш учун ажратиладиган автокредитлар ҳамда бошқа истеъмол кредитлари бўйича:

- кредит муддати 12 ойгача (имтиёзли даврсиз) бўлса, фоизи йиллик 16 фоиз;

- кредит муддати 18 ойгача (имтиёзли даврсиз) бўлса, фоизи йиллик 18 фоиз.

Шунингдек, автокредит бўйича бошланғич бадал сифатида қабул қилинадиган кредитнинг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал суммаси сотиб олинган автомашина гаровга тақдим қилингандан сўнг тўлиқ кредитни сўндириш учун йўналтирилади.

Жисмоний шахсларга 18 ойдан ортиқ муддатга ажратиладиган кредитлар бўйича ҳозирги кунда амалда бўлган кредитлаш шартлари ўзгаришсиз қолади.

Қайд этилишича, акция 2018 йил 15 сентябргача давом этади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг