Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азар ва Лукаку Тунисни тор-мор этди (видео)

Азар ва Лукаку Тунисни тор-мор этди (видео)

Бугун Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида «G» гуруҳдан ўрин олган Бельгия ва Тунис терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув тақдирини АПЛ юлдузларининг маҳорати ҳал этди. Эден Азар учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, Ромелу Лукаку биринчи бўлим якунига қадар ўз дублини расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда яна Азар гол урди, захирадан майдонга тушган Миши Батшуаи эса сўнгги дақиқаларда жамоасининг сўнгги голини киритди.

Учрашувда тунисликлар икки бор Куртуани доғда қолдиришга эришдилар. Дилан Бронн ва Ваҳби Ҳазри биттадан гол уриб, жамоасини шармандали ҳисобдан сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг Бельгия «G» гуруҳида 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Жаҳон чемпионати
«G» гуруҳи, 2-тур беллашуви
Бельгия—Тунис 5:2
​Голлар: 1:0 – 6, пенальти Азар, 2:0 – 16 Лукаку, 2:1 – 18 Бронн, 3:1 – 45 Лукаку, 4:1 – 51 Азар, 5:1 – 90 Батшуайи, 5:2 – 90 Ҳазри.
Бельгия: Куртуа, Боята, Вертонген, Мене, Алдервейрелд, де Брюйне, Карраско, Вицел, Азар (Батшуайи, 68), Мертенс (Тилеманс, 86), Лукаку (Феллаини, 59).
Тунис: Бен-Мустафа, Бен-Юссеф (Беналуан, 41), Маалул, Бронн (Наггез, 24), Меря, Кауи, Скири, Ҳазри, Сасси (Слити, 59), Бадри, Бен-Юссеф.
Огоҳлантириш: Сасси (14).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг