Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азизжон Ғаниев ва Жасур Яхшибоевнинг голларига овоз беринг!

Азизжон Ғаниев ва Жасур Яхшибоевнинг голларига овоз беринг!

Фото: www.the-uff.com

Осиё Футбол Конфедерацияси ўзининг расмий сайтида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома ташкил қилди.

Ушбу сўровномада Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг икки нафар аъзоси томонидан киритилган голлар ҳам жой олган.

Жумладан, Азизжон Ғаниевнинг Жанубий Кореяга ва Жасур Яхшибоевнинг Японияга киритган голлари ҳам Осиё чемпионатининг энг чиройли голи бўлишга даъвогар бўлиб турибди.

Ҳозирча сўровномада Вьетнам терма жамоаси аъзоси Нгуен Хайнинг финалда жаримадан Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига киритган голи 65 фоиз овоз тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Ушбу голга жами 14756 нафар мухлис овоз берган. Азизжон Ғаниевнинг Жанубий Корея дарвозасига киритган голи эса 1043 та овоз тўплаган. 

Қуйидаги ҲАВОЛА орқали ОФК сайтига ўтиб, терма жамоамиз аъзолари томонидан киритилган голларга овоз беринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг