Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Смартфон ва ноутбукларни Wi-Fi орқали бузиш мумкин

Смартфон ва ноутбукларни Wi-Fi орқали бузиш мумкин

Фото: «Google Plus»

Лёвен университети олимлари Wi-Fi да ишловчи исталган қурилмани бузиш мумкинлигини аниқлашди.

Маълумки, роутерларда хакерлардан ҳимояловчи Wireless Protected Access 2 (WPA-2) технологияси қўлланилади. Бироқ уни Key Reinstallation Attacks (KRACK) дастури билан бузса бўларкан.

Бу дастур билан хакерлар қурилмалардаги барча маълумотлар: телефон ёзувлари, пароллар, банк карталари маълумотларини қўлга кирита олишади.

Аввалроқ «Intel» процессорларида бартараф этиб бўлмас жиддий заифлик аниқланганди. Бунда хакерлар махсус дастур ёки браузердаги Java Script коди воситасида компьютерда очилган иловалар орқали маълумотларни қўлга киритиши мумкинлиги аниқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг