Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» рекорд ўрнатди: Гвардиоланинг натижаси янгиланди

«Барселона» рекорд ўрнатди: Гвардиоланинг натижаси янгиланди

Фото: «LaLiga»

Ла Лиганинг навбатдаги турида «Барселона» сафарда «Эспаньол» билан дуранг (1:1) ўйнади.

Шу тарзда, каталонияликларнинг мазкур мавсумдаги мағлубиятсиз серияси 22 учрашувга етди.

Вальверденинг «Барселона»си бу кўрсаткич бўйича ўзининг аввалги рекордини янгилади. 2009/10 йилги мавсумда клуб Пеп Гвардиола қўл остида 21 мағлубиятсиз учрашувдан иборат рекорд ўрнатганди.

«Барса» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда, жамоа 58 очко тўплаган. Иккинчи ўринда келаётган «Атлетико» билан фарқ – 12 очко. «Атлетико» 22-тур ўйинини бироздан кейин «Валенсия»га қарши ўтказади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг